08.03.2024 14:22
2141
Теглар
Раул «Байер»нинг қизиқишига қарамай, «Реал» тизимида қолмоқчи

«Реал» клуби ва Испания миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Реал Кастилия»ни бошқараётган Раул Гонсалес Европа клубларининг қизиқишларига қарамай, мадридликлар тизимида қолишни истамоқда. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.

Манбага кўра, испаниялик мутахассис жуда катта таклиф, узоқ муддатли шартнома ва истиқболли лойиҳа бўлсагина кетишни ўйлаб кўради. 

Аввалроқ Леверкузеннинг «Байер» клуби «Бавария» ва «Ливерпул» фаол қизиқиш билдираётган Хаби Алонсо ўрнига Раул номзодини кўриб чиқаётгани хабар берилганди.

Бу мавсумда «Реал»нинг иккинчи жамоаси Испания 3-дивизионида 26 ўйин ўтказиб, 34 очко жамғарди. Раул шогирдлари турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар