08.03.2024 13:58
2573
Теглар
Оуэн Алонсо ҳақида: «Бавария» — хавфсиз вариант, «Ливерпул» — хатарли қадам»

Майкл Оуэн «Байер» бош мураббийи Хаби Алонсонинг «Бавария» ва «Ливерпул»даги истиқболини баҳолади.

«Хаби Алонсода катта иккиланиш бор. «Реал» — келажак учун вариант. Лекин ҳозирда агар у «Байер»да қолмаса, кураш «Ливерпул» ва «Бавария» ўртасида бўлади. Иккаласининг ҳам ижобий ва салбий томонлари бор.

У мураббийлик фаолиятини бошлаганига кўп бўлмади, шунинг учун «Бавария» — хавфсизроқ танлов. Жамоа дарҳол совринлар ютиш йўлига қайтади. Агар у хавфсизроқ «Бавария»га ўтишни танласа, унинг акциялари кўтарилади.

«Ливерпул» — таваккал юриш. Клоппдан кейин ишлаш жуда қийин бўлади. Жамоа Хаби хоҳлаган услубда ўйнамайди, шунинг учун қайта қуриш қийин бўлиши мумкин. Гарчи у турли услубларда ишлашга қодир ажойиб мураббий бўлса-да. 

«Манчестер Юнайтед»да Алекс Фергюсондан кейин, «Арсенал»да Арсен Венгердан сўнг нималар бўлганини кўрдик. Клублар кўп оғир кунларни бошдан кечиришди. «Ливерпул» Клопп қўл остида муваффақиятларга эришди ва кейинги мураббий бундан ошира олмайди. Бу — хавфли ва таваккал қадам»,  — деди мерсисайдликлар собиқ форварди Lucky Block'ка берган интервьюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар