08.03.2024 16:21
541
Теглар
Ҳойлунд - АПЛда феврал ойининг энг яхши футболчиси

АПЛ расмий сайти феврал ойи якунларига кўра, ойнинг энг яхши футболчиси номини эълон қилди.

Унга кўра, «МЮ» ҳужумчиси Расмус Ҳойлунд ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Даниялик ҳужумчи ўтган ойда «Манчестер Юнайтед» сафида турнирда 4 ўйинда 5та гол ва битта ассист қайд этганди. 

Шунингдек, даъвогарлар рўйхатидан 6 нафар футболчи жой олганди. Булар:

Филип Фоден («Манчестер Сити») – 5 ўйинда 4 гол;
Жоао Гомес («Вулверҳэмптон») – 5 ўйинда 2та гол ва ассист;
Паскаль Гросс («Брайтон») – 4 ўйинда битта гол ва 4та ассист;
Родриго Муниз («Фулҳэм») – 4 ўйинда 4та гол;
Букайо Сака («Арсенал») – 4 ўйинда 6та гол;
Олли Уоткинс («Астон Вилла») – 4 ўйинда 4та гол ва 2та ассист.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар