«Динамо» жамоаси Суперлига 2-турида Жиззахда «Нефтчи»га қарши саф тортади. Ўйин олдидан жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов таркиб, рақиб ва тайёргарлик ҳақида гапирди.
«Ўйинга тайёргарликни Самарқандда давом эттираяпмиз. Об-ҳаво сабабли майдон бўйича муаммолар бўлиши табиий, бор имкониятдан фойдаланиб тайёргарликни давом эттираяпмиз. Илк ўйинни ўз майдонимизда ўтказишни истардик, ҳозирда майдонимиз янгиланди ва умид қиламанки, бир ойдан кейин Самарқандда ўйнаймиз.
Таркибда фақатгина бразилиялик ўйинчимизнинг (Ратиньо) жароҳати бор, якка тартибда шуғулланмоқда. Қолганлар ўйинга тайёр. Ўтган ўйинда бўлмаган Улуғбек Абдуллаев ва Эммануэл Ягр ҳам жамоавий машғулотларда иштирок этмоқда.
«Нефтчи»ни Туркияда кузатгандик, яхши селекцияни олиб борди. Юқори мақсадларни қўйган ҳурматга лойиқ рақибга қарши қизиқарли ўйин бўлади», - дейди Вадим Карленович клуб матбуот хизмати билан суҳбатда.