«Пахтакор» - «Насаф» (0:0) ўйинидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашиши керак эди, аммо жамоа аъзолари ўйиндан кейин кичик йиғилиш ўтказгани учун биринчи бўлиб Максим Шацких ўйин ҳақида тўхталди.
«Сизга қандай билмадим-у, бизга ўйин ёқди. Ўйинда икки томон ҳам етарлича вазиятга эга бўлди. Шунга қарамай, голли вазиятлар бўйича биз бугун бироз устунроқ эдик. Умуман олганда, «Насаф»га қарши ҳар бир ўйинимиз қизиқарли ўтади. Ўйинда ютишимиз керак эди. Ғалабаларимиз ҳали олдинда.
Чераннинг сўнгги дақиқалардаги вазияти? Мен аллақачон голни нишонлаш учун югурмоқчи бўлиб тургандим. Буни ҳозир унинг ўзига ҳам айтдим – Черандек тажрибали ўйинчи бунақа 100 эмас, 1000 фоизли вазиятни голга айлантириши керак эди. Аммо, у тўпни Дониёрга беришга қарор қилди ва хато қилди. Унгача ҳам яхши голли вазиятларимиз бўлди», - дея «Пахтакор» бош мураббийи cўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.