08.03.2024 08:30
1622
Де Росси: «Рома» ютиши керак бўлган ўйинларда ғалаба қозоняпти. Мен ўзига хос нимадир қилганим йўқ»

«Рома» бош мураббийи Даниэле Де Росси Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Брайтон»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Рома» ғалаба қозониши керак бўлган ўйинларда ютяпти. Мен бу ерда ҳеч қандай ўзига хос иш қилмадим, ҳаммаси дарҳол жойига тушди ва бундан жуда хурсандман.

Бу ердаги футболчилар жуда иқтидорли, буни биринчи кундан бошлаб айтганман. Биз «Рома» ютиши керак бўлган ўйинларда ғалаба қозоняпмиз. Бизда ажойиб таркиб бор ва шунинг учун ғалаба қозоняпмиз, бунда ўзгача нарса йўқ.

Ўйиндан қанчалик мамнун эканлигимни таъкидламоқчи эмасман, ўзимга ёққан кўп нарсаларни кўрдим, аммо иккинчи бўлимда тўпни яхшироқ сақлаб туришимиз мумкин эди», — деди римликлар устози устози Sky Sport Italia'га.

Маълумот учун, «Рома» Де Росси келгач, 11 ўйиннинг 8 тасини ютди, фақат бир бор ютқазди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар