08.03.2024 11:41
3704
Теглар
Чемпионлар кубоги. Месси ва Суареснинг голлари «Интер Майами»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

КОНКАКАФ Чемпионлар кубоги 1/8 финали дастлабки ўйинида «Интер Майами» сафарда «Нешвилл» билан баҳс юритиб, Месси ва Суареснинг голлари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди. Луис голдан ташқари Леога ассистентлик ҳам қилди. 

Жавоб беллашуви 14 март куни Майамида ўтказилади. 

Чемпионлар кубоги. 1/8 финал
Нешвилл — Интер Майами 2:2
8 март, «Геодис Парк»

Голлар: Шаффелбург (4, 47) — Месси (52), Суарес (90+5).
Интер Майами — Келлендер, Аллен, Авилес, Фрейр, Кривцов, Грессел (Руис, 80), Бускетс, Гомес, Месси, Суарес, Солари (Сандерленд, 90+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар