09.03.2024 02:49
1040
Теглар
А Серия. «Наполи» «Торино» билан ўйинда очко йўқотди

Италия чемпионатининг 28-турини бошлаб берган баҳсда «Наполи» ўз майдонида «Торино»ни мағлуб этолмади. Кварацхелиянинг голига меҳмонлардан Санабриа жавоб берди. 

Амалдаги чемпион 44 очко билан 7-ўринда қолди. Турин клуби 38 очко билан 10-поғонага жойлашган. 

А Серия. 28-тур

Наполи — Торино 1:1

8 март, Марадона номидаги стадион

Голлар: Кварацхелия (61) — Санабриа (64).

Наполи – Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Эстигор, Мариу Руй (Оливера, 79), Лоботка (Линдстрем, 90), Зелински (Траоре, 68), Замбо-Ангисса, Политано (Распадори, 67), Кварацхелия, Осимҳен.

Торино – Милинкович-Савич, Белланова (Лазаро, 87), Жижи (Сазонов, 76), Мазина, Буонжорно, Родригес, Линетти (Войвода, 88), Влашич, Гинейтис, Сапата, Пеллегри (Санабрия, 63).

Огоҳлантиришлар: Сапата (31), Осимҳен (35), Жезус (39), Буонжорно (45+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар