07.03.2024 22:35
3285
Теглар
«Пахтакор» собиқ ҳужумчиси Дердийўқ фаолиятини якунлади

«Пахтакор» клуби ва Швейцария миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Эрен Дердийўқ футболчилик фаолиятини якунлади.

2020-2021 йиллар давомида «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилиб, Суперлигадаги 29 ўйинда 12та гол муаллифига айланган швейцариялик ҳужумчи ўтган йилдан буён Швейцария қуйи лигасидаги «Шаффхаузен» клуби шарафини ҳимоя қилаётган эди. 35 ёшли ўйинчи футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилган. 

У бундан буён «Шаффхаузен»да мураббий ёрдамчиси сифатида ишлайди.

Турк миллатига мансуб ҳужумчи фаолияти давомида «Базел», «Байер», «Галатасарай» клубидаги иштироки билан ном қозонган эди.  

Эслатиб ўтамиз, Дердийўқнинг «Пахтакор» клубидаги йиллик маоши 1,3 миллион еврони ташкил этиши хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар