07.03.2024 11:00
1351
Теглар
«Лейпциг» бош мураббийи: «Бироз тажриба ва омад етишмади»

«Лейпциг» бош мураббийи Марко Розе ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Реал» (1:1, биринчи ўйин — 0:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Етарлича гол уролмадик. Фақат бир бор тўп киритдик. Турнирни тарк этганимиздан жуда хафамиз. Бугун йигитлар ҳақиқатан ҳам кўпроқ нарсани хоҳлашларини, кейинги босқичга чиқмоқчи эканликларини кўрсатишди.

Бизда маҳоратли футболчилар етарли ва Бундеслигада кўп гол урамиз. Эҳтимол, баъзи вазиятларда озгина тажриба ёки тажриба билан бирга келадиган хотиржамлик етишмади. Тўғри, бироз омад ҳам зиён қилмасди, усиз бунинг иложи йўқ», — дея «буқалар» устозининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар