07.03.2024 12:21
1637
Гвардиола: «Менгача «Ман Сити» ЕЧЛда ғолиб бўлишига ишонишмасди. Кетма-кет 7-бор чоракфиналдамиз»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Копенҳаген»га (3:1, биринчи ўйин — 3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Кейинги босқичга чиқдик. Ҳамон турнирдамиз. Рақиб тартибли ва 4-5 нафар ҳимоячи билан ўйнаганлиги учун ҳужум қилиш қийин бўлди.

Ҳурматга сазовормиз. Мен келишимдан олдин жамоа Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишига ишонишмасди. Бу — вақт масаласи, бу — жараён. Раҳбарият менга, ҳаммамизга вақт берди.

Чемпионликка ишонадиган жамоамиз. «Реал» ва «Бавария» билан рақобатлашамиз. Кейинги рақиб ким бўлишини билмаймиз. Лекин муҳими — биз кетма-кет 7 йил чоракфиналга чиқдик», — деди «шаҳарликлар» устози TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар