07.03.2024 13:43
1259
Теглар
Германия футбол иттифоқи миллий жамоани ЖЧ-2026да Клопп бошқаришини хоҳламоқда

Юрген Клоппни Германия миллий жамоасида кўришмоқчи.

Олдинроқ «Ливерпул» бош мураббийи мавсум якунида жамоани тарк этишини ва камида бир йил дам олишини эълон қилганди. 

Bild хабарига кўра, Германия футбол иттифоқи (DFB) агар Юлиан Нагелсманн Eвро-2024дан кейин кетса, Клоппни бош мураббий этиб тайинламоқчи. 

Ташкилот директорлари Юрген дам олгунча вақтинчалик ечим топмоқчи. Улар Сандро Вагнерни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинламоқчи. Унинг ёрдамчиси Ҳаннес Волф бўлиши мумкин.

Иттифоқ Клоппнинг 2025 йил баҳоридан Германияни бошқаришини ва 2026 йилги жаҳон чемпионатига олиб боришини истайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар