07.03.2024 21:42
2070
Теглар
Флик – «Барселона»ни бошқариш учун асосий даъвогарлардан бири 

Ҳанс-Дитер Флик ёзда «Барселона»нинг янги бош мураббийига айланиши мумкин.

Sky Sport Deutschland хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари Фликнинг агенти Пини Заҳави билан учрашиб, бу масалада гаплашган. Жоан Лапортанинг Заҳави билан жуда яхши муносабатда экани Фликнинг бу жамоани бошқариш имкониятини оширади.

Қайд этилишича, ҳозирга келиб Флик - «Барса»ни бошқариш учун асосий номзодлардан бири. Яна бир номзод Роберто Де Дзербининг Англия клубларидан бирини бошқариши имконияти ошган. 

Эслатиб ўтамиз, Флик 2023 йилнинг сентябр ойида Германия миллий жамоасини тарк этгач, ҳозиргача ишсиз саналади.

Маълумот учун, Хави ёзда Каталония клубини тарк этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар