07.03.2024 20:16
3351
Теглар
Беллингҳэм Гринвуд билан тортишув учун жазоланмайдиган бўлди

Жуд Беллингҳемнинг Мэйсон Гринвудни ҳақорат қилгани бўйича иш тўхтатилди.

Ла Лига Жуд Беллингҳэмнинг «Ҳетафе» билан баҳсда (2:0) ҳамюрти Мейсон Гринвудни «rapist» (зўравон) дея ҳақорат қилгани тахмин қилинган (97% тасдиқланганди) вазият юзасидан олиб борилаётган терговни тўхтатди, дея хабар бермоқда Маrca нашри. 

Манбага кўра, мутахассислар Жудни баҳсли эпизодда Мейсонга айнан нима деганини аниқлай олишмаган. Айрим мутахассисларнинг версиясига кўра,  Жуд Гринвуд билан тўқнашиб кетганидан сўнг уни «ахлат» деган. 

Аввалроқ, Мirror нашри Мейсон Гринвуд Жуд Беллингҳэмга қарши ишни тўхтатишни сўрагани ҳақида ёзганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар