07.03.2024 11:02
1782
Беллингҳэм ЕЧЛда янги жамоа сафида кетма-кет 6 ўйинда гол ёки ассист қайд этиб, Мбаппенинг натижасини такрорлади

Жуд Беллингҳэм Чемпионлар Лигасида янги жамоаси сафида кетма-кет 6 та ўйинда гол урди ёки ассист қайд этди. 

Бу даврда «Реал» яримҳимоячиси ҳисобида 4 та гол ва 4 та ассист бор.

Шу тариқа, англиялик футболчи Артём Дзюба (2015 йилда «Зенит» учун 6+2), Килиан Мбаппенинг (2017 йилда «ПСЖ» учун 4+3) натижасини такрорлади. 

Янги жамоасида бундан ҳам яхшироқ серия кўрсатган футболчи Себастиан Аллердир («Аякс»да 2021 йилда қаторасига 7 ўйинда, 11+2). Мадрид клуби ҳавбеки кейинги ўйинда ҳам голда қатнашса, рекордни такрорлайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар