07.03.2024 23:21
1506
Теглар
«Барса» Гринвудга қизиқмоқда. Клуб унга катта харажат талаб қилинмайдиган кучайиш сифатида қарамоқда

Мэйсон Гринвуд келаси мавсумни «Барселона»да бошлаши мумкин.

Diario Sport хабарига кўра, Каталония клуби ижара асосида «Хетафе»да тўп сураётган англиялик ҳужумкор яримҳимоячини юқори баҳоламоқда. «Барса» ҳуқуқий жиҳатдан «Манчестер Юнайтед»га тегишли бўлган футболчига катта харажат талаб қилинмайдиган кучайиш сифатида қарамоқда.

Маълумот учун, Мэйсон жорий мавсум Ла Лигада 23 ўйинда 6та гол ва 5та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар