06.03.2024 16:02
2333
Теглар
Сулшер: «МЮ» бош мураббийига айланишимдан бир йил олдин Ҳоландни сотиб олишни айтгандим, «йўқ» дейишганди»

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Оле-Гуннар Сулшер клуб ўз вақтида Эрлинг Ҳоландни сотиб олмаганини айтди.

«Манчестер Юнайтед» мени бош мураббий сифатида таклиф этишидан бир йилча олдин мен клубга қўнғироқ қилиб, Норвегияда қўл остимда ўйнаётган Эрлинг Ҳоланд билан шартнома имзолашлари кераклиги ҳақида айтгандим. У топ-форвардга айланиши кўриниб турганди. Юқори даражали ҳужумчи эди.

Бу қачон эди? 2018 йилнинг июн-июл ойлари. Улар «йўқ, бизда бу ҳақда етарлича ҳисоботлар бор», дейишганди. Кейинчалик у «Редд Булл Залцбург»га ўтганди», - дейди Сулшер Гарри Невилга берган интервюсида.

Эслатиб ўтамиз, Ҳоланд Залцбург клубидан «Боруссия» Дортмундга ўтиб, сўнг «Манчестер Сити» томонидан 75 миллион еврога трансфер қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар