06.03.2024 10:57
6428
«Реал» энди «Барса»ни трансферлар бозорида рақобатчи деб ҳисобламаяпти

«Реал» энди трансфер борасида «Барселона»ни рақиб деб ҳисобламайди.

Маrca хабарига кўра, мадридликлар ҳозирда «давлат клублари» билан рақобатлашмоқда ва «Барселона» ёш юлдузлар учун курашда уларга яқинлаша олмаяпти. «Реал» энди «Барселона»ни нафақат трансферлар, балки бошқа кўплаб ҳолатларда ҳам рақиб деб ҳисобламайди.

Мадрид клуби Килиан Мбаппе трансферидан сўнг жамоанинг ҳозирги футболчиларидан ҳеч бири сотилмаслигига ишонч билдирмоқда. Қолаверса, франциялик футболчи келаётган ёзда «Реал»га янги келган ягона футболчи бўлмайди.

Маrca «Барселона»да содир бўлаётган ҳамма нарсани «нозик иқтисодий вазият билан боғлиқ доимий импровизация» деб атайди. Бунга энг сўнгги мисол — каталонияликларнинг ўз бренди остида форма ишлаб чиқариш истаги. «Бу истак имконсиз» деб ёзади нашр ушбу соҳадаги мутахассисларга таяниб.

«Реал» ва «Барса» раҳбарлари ҳозир клублар орасидаги масофа қанчалик катта эканлигини билишади. 

Қайд этилишича, каталонияликлар турли даврларда Винисиус, Родриго, Жуд Беллингҳэм, Арда Гулер, Эндрик, Килиан Мбаппени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ бу футболчиларнинг барчаси «Реал»га ўтган ва ўтмоқда. Энди «Барса» Эрлинг Ҳоландга даъвогарлик қилмоқчи, гарчи клуб раҳбарлари ва спорт директори унинг трансфери имконсиз эканлигини билишса-да.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар