06.03.2024 09:42
1245
Нойер «қуруқ ўйинлар» сони бўйича ЕЧЛ рекордини такрорлади

Мануэл Нойер Чемпионлар Лигасида тўп ўтказмаслик бўйича рекордни такрорлади.

«Бавария» 1/8 финал жавоб баҳсида «Лацио»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 3:0.

Мюнхенликлар дарвозабони турнирда 57-марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. У «Реал» ва «Порту» собиқ дарвозабони Икер Касиляснинг натижасини такрорлади. Эътиборлиси, немис испанияликка қараганда камроқ ўйин ўтказган — 136га 177.

ЕЧЛда «қуруқ ўйинлар» сони бўйича 3-ўринни Жанлуижи Буффон (52) эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар