06.03.2024 23:05
3453
Теглар
«МЮ» тен Ҳагни истеъфога чиқарган тақдирда Де Дзерби ва яна икки мураббий номзодини кўриб чиқади

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқарган тақдирда таклиф этиши мумкин бўлган номзодлар маълум бўлди.

ESPN хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед»нинг 25 фоиз акциясига эга Ineos компанияси тен Ҳагни истеъфога чиқариш масаласида ҳали аниқ қарорга келмаган бўлса-да, унинг ўрнига Роберто Де Дзерби («Брайтон»), Гарет Саутгейт (Англия миллий жамоаси) ва Томас Франк («Брентфорд») номзодларига қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида италиялик мураббий асосий даъвогар саналади.

Қайд этилишича, клуб ЕЧЛга йўлланма олган тақдирда Эрик тен Ҳаг ўз лавозимида қолиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар