06.03.2024 18:01
2021
Теглар
Криштиану Роналду «Реал»ни 122 йиллиги билан табриклади

Бугун, Мадриднинг «Реал» клуби ташкил этилганининг 122 йиллиги нишонланмоқда.

«Қироллик клуби»га 1902 йил 6 март куни асос солинган. Жамоанинг 122 йиллик байрами билан клубнинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам табриклади. 

«Мадрид оиласини 122 йиллик тарихи билан табриклаймиз! Олға, Мадрид!», - дея ёзади Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

39 ёшли ҳужумчи 2009-2018 йиллар давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилиб, 2011/2012, 2016/2017 мавсумларда Испания чемпиони, 2010/2011, 2013/2014 мавсумларда мамлакат кубоги соҳиби, 2013/2014, 2015/2016, 2016/2017, 2017/2018 йилги мавсумларда эса Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар