06.03.2024 10:55
1000
Теглар
Кейн: «Умид қиламанки, «Лацио» устидан қозонилган ғалаба «Бавария» учун мавсумнинг бурилиш нуқтаси бўлади»

«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио»га (3:0, биринчи ўйин — 0:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Англиялик футболчи беллашувда дублга эришди. 

«Биз учун ажойиб оқшом. Бу катта ўйин эди, мавсумдаги ҳақиқатан ҳам муҳим лаҳза бўлди ва биз энг юқори савияда ўйнадик. Ҳамма биринчи ўйиндан кейин қандай муносабатда бўлишимизни билиш учун бизга қараб турганди ва бутун жамоа тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ажойиб ўйнади. Энергия билан ҳаракат қилиш жуда муҳим эди.

Умид қиламанки, биз бу ғалабадан мавсумнинг қолган қисми учун бурилиш нуқтаси сифатида фойдалана оламиз. Аксарият ўйинларда шундай ўйнасак, ғалаба қозонамиз», — дея ҳужумчининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар