Оле-Гуннар Сульшер Криштиану Роналдунинг қайтишидан кейин «МЮ»да юзага келган муаммолар ҳақида гапирди.
«Ўшанда трансфер ҳақида қарор жуда тез қабул қилинган. Биз Криштианунинг жамоасини ўзгартиришини кутмагандик. «Ювентус»дан кетиши маълум бўлгач, албатта, бошқа клублар ҳам уни олишга ҳаракат қилишди. «Юнайтед»да мендан: «Уни қайтаришимизни истайсанми?» деб сўрашди. Мен рози бўлдим – Криштиану тўпурар, аммо у 37 ёшда эди. Уни майдонда ўйнатиш масаласида ўзгаришлар қилишимга тўғри келарди, ҳар ҳолда у дунёдаги энг яхши тўпурар. Аммо бу иш бермади – менда ҳам, Криштиануда ҳам. Лекин ўшанда бу тўғри қарордек кўринган.
Биз дарҳол нималарни ўзгартиришимиз кераклигини ўйлай бошладик. Криштиану Марсиялдан фарқ қиларди, Гринвуд ва Рэшфорд асосан қанотда эди. Криштиану келишидан энг кўп Эдинсон Кавани жабр кўрганди.
Криштиану билан кўп суҳбатлашардим. У 37 ёшда бўлса-да, 4та ўйиндан камида 3тасида ўйнашни хоҳларди. Аммо бир марта майдонга туширилмаса жуда норози бўларди. У майдонда бўлганда прессинг бўйича муаммога дуч келардик, ролларни ўзгартиришга мажбур бўлардик. Тан олиш керак, биз Роналду қайтгунга қадар прессингда энг кучли жамоалардан эдик.
Криштиану келгач, биз Дэн Жеймсни қўйиб юбордик, бу икки хил типдаги ўйинчилар. Буни тўғри қарор деб ўйлаган эдим, аммо якунда бу ўзини оқламади», - дейди «Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Sky Bet билан интервюда.
Эслатиб ўтамиз, Сулшер 2021 йилнинг ноябр ойида «МЮ»дан истеъфога чиқарилган эди.