«Бавария» бош мураббийи Томас Тухел ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган «Лацио» билан ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Вазиятни ўзгартириш учун 90 дақиқа вақтимиз бор. Бизга «совуқ» бошлар керак, лекин шу билан бирга ҳиссиётлар ҳам. Ўйин бошиданоқ гол уришни хоҳлаётганимизни кўрсатишимиз керак.
Вазият тушунарли. Ажойиб ўйин кўрсатиш учун босимни ҳис қилишимиз керак. Биз Маурицио Саррининг яхши ташкил этилган жамоаси устидан ғалаба қозонишимиз кераклигини биламиз.
Умид қиламизки, мухлислар ва уйдаги атмосфера бизни икки гол фарқи билан ғалаба қозониш мақсадимизга эришишга ундайди», — дея Тухелнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Беллашув бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 6 мартга ўтганда, соат 01:00да бошланади. Жамоаларнинг Римдаги баҳсида Италия клуби 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.