05.03.2024 15:28
2198
Теглар
«Реал» «Жирона»дан Мигелни қайтариб сотиб олади. Чап қанотдаги 3 ҳимоячидан бири Дэвисга ўринбосар бўлади

«Реал» «Жирона»дан Мигел Гутиерресни сотиб олади.

«Қаймоқранглилар» 22 ёшли тарбияланувчисини 8 млн еврога қайтариб сотиб олиш ҳуқуқига эга ва клуб мавсум охирида бу имкониятдан фойдаланади, деб ёзади Cadena SER. 

Бундан ташқари «Реал» «Бавария»дан Алфонсо Дэвисни сотиб олишга яқин турибди.

Шундай қилиб мадридликларда мавсум оралиғида 4 нафар чап қанот ҳимоячиси бўлади — Дэвис, Мигел, Ферлан Менди ва Фран Гарсия. Канадалик футболчи асосий таркиб аъзоси бўлади, қолган 3 ҳимоячидан бири ўринбосар сифатида танланади ва икки нафари клубни тарк этади. 

Бу мавсумда Гутиеррес 30та ўйин ўтказиб, «Барселона» дарвозасига гол урди. Шунингдек, 6та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар