06.03.2024 01:00
3461
Теглар
ОЧЛ. «Ал Ҳилол» чоракфиналнинг биринчи ўйинида «Ал Иттиҳод»ни мағлуб этди

Осиё Чемпионлар Лигасида Ғарб минтақасида чоракфиналнинг иккинчи жуфтлиги ўртасида баҳс бўлиб ўтди.

Саудия дербисида «Ал Ҳилол» ўз майдонида Митрович ва Ад Досарининг голлари эвазига «Ал Иттиҳод»дан устун келди. 

Меҳмонлар сафида Канте қизил карточка олди ва 12 март куни Жиддада ўтадиган жавоб беллашувида ўйнамайдиган бўлди. 

Эътиборлиси, Риёд клуби барча мусобақалар доирасида кетма-кет 29-ғалабасига эришди. 

Эслатиб ўтамиз, биринчи чоракфиналнинг дастлабки ўйинида  «Ан Наср» сафарда «Ал Айн»га ютқазганди (0:1). 

ОЧЛ. 1/4 финал

Ал Ҳилол Ал Иттиҳод 2:0

5 март, «Кингдом Арена»

Голлар: Митрович (40, пеналти), Ад Досари (42).

Ал Ҳилол – Ал Овайс, Абдулҳамид, Кулибали, Ал Булайҳи, Аш Шаҳрони (Носир Ад Досари, 85), Аль-Фараж, Милинкович-Савич (Ал Ҳамдан, 85), Невеш, Салим Ад Досари (Ал Қаҳтони, 90+1), Малком, Митрович.

Ал Иттиҳод – Ал Маюф, Ас Скурк (Ас Саҳафи, 73), Ал Олайян, Ҳегази, Ал Муса, Кадеш, Ал Ҳавсави (Ал Ғамди, 60), Канте, Фабино, Ромарино (Фарҳан, 67), Ҳамидуллоҳ. 

Огоҳлантиришлар: Милинкович-Савич (79), Кулибали (81).

Четлатиш: Канте (66).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар