05.03.2024 12:06
6015
Теглар
«Навбаҳор» клубига президент тайинланди

«Навбаҳор» футбол клубига президент тайинланди. 

«Бугун Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол Ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдураззоқов «Навбаҳор» футбол клуби, футбол мактаблари, дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда мутахассислари билан учрашди.

Вилоят раҳбари футболни ривожлантириш борасидаги долзарб вазифаларга тўхталиб, давр талабидан келиб чиққан ҳолда тизимга янгича ёндашув зарурлигини таъкидлади. 

Шундан сўнг «Навбаҳор» футбол клуби президенти этиб Расул Низомбоев жамоатчиликка таништирилди», — деб ёзади Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Хабарларга кўра, клуб вице-президенти Отабек Саматов ва спорт директори Бахтиёр Нурматов ўз лавозимини тарк этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар