05.03.2024 15:29
1905
«МЮ»нинг айрим ўйинчилари машғулотлардаги юкламалар  жароҳатлар сони кўпайишига сабаб бўлмоқда деб ҳисоблашмоқда

Эрик тен Ҳагнинг «Манчестер Юнайтед» машғулотларидаги юкламалари жароҳатлар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин.

МЕN хабарига кўра, клубнинг баъзи футболчилари ўтган мавсумдаги 62 ўйиндан сўнг машғулотларнинг интенсивлиги жароҳатлар сони кўпайишига сабаб бўлмоқда, деб ҳисоблашади. 

«МЮ»да бу мавсумда 47та жароҳат ва касалликлар қайд этилди. «Манчестер Сити» билан дербида (1:3) 9 нафар футболчи майдонга тушолмади. 

Маълумот учун, ушбу мавсумда манкунианликлардан фақат Диогу Далот, Бруну Фернандеш ва Алехандро Гарначо жароҳат олишмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар