05.03.2024 15:37
9123
Теглар
Мансано камида икки ўйинга четлатилди. «Валенсия» – «Реал» учрашуви ҳаками 90+9-дақиқадаги хатосини тан олган

Хесус Хил Мансано Ла Лигадаги ўйинлардан вақтинчалик дисквалификация қилинди.

Ла Лига 27-тури доирасидаги баҳснинг 90+9-дақиқасида бош ҳакам Мадрид клуби ҳужуми пайтида гол киритилишидан 2 сония аввал ўйинни якунловчи ҳуштагини чалди ва Беллингҳемнинг голи инобатга олинмай, баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Ўйин якунлангач, ҳакам билан тортишувга киришган Беллингҳем Мансано томонидан майдондан четлатди.

Archivo VAR хабарига кўра, Испания ҳакамлар қўмитаси учрашув бош ҳаками Хесус Хил Мансанони Ла Лига ўйинларидан вақтинчалик четлатган. У камида кейинги икки турда ўйинни бошқармайди, VARда ҳам ишламайди.

Қайд этилишича, Хил Мансанонинг ўзи ушбу вазиятдаги хатосини тан олган. У ўйинни бир неча сония аввал якунлаши лозим бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар