05.03.2024 11:04
1714
Теглар
Манба: Педри бу мавсумда бошқа ўйнай олмаслиги мумкин

Педри жароҳати туфайли узоқ муддат майдонга туша олмаслиги мумкин.

«Барселона» яримҳимоячиси Ла Лига 27-туридан ўрин олган «Атлетик»ка (0:0) қарши ўйинда жароҳат туфайли алмаштирилганди.

Аввалроқ Педрининг 5-6 ҳафтани ўтказиб юбориши хабар қилинганди. Аммо журналист Хосе Алварес Гайя El Chiringuito телеканалида айтишича, 21 ёшли футболчининг бу мавсумда яна майдонга тушишига кафолат йўқ.

Педри ушбу мавсумдаги учинчи жароҳатини олди ва ҳозиргача деярли 100 кунни ўтказиб юборди.

Яримҳимоячи бу мавсумда «Барса» сафида 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар