05.03.2024 09:53
2218
Теглар
Манба: «Бавария» Алонсо билан музокара ўтказди. Мураббий Мюнхен клубини бошқаришга қарши эмас

«Бавария» Хаби Алонсо билан музокара ўтказди.

Sky Sport News журналисти Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, Мюнхен клуб нафақат «Байер» устозининг агентлари, балки шахсан ўзи билан ҳам эҳтимолий тайинланишни муҳокама қилиб бўлган.

Таъкидланишича, испаниялик мутахассис мавсум охирида Леверкузен клубини тарк этса, «Бавария»га ўтишга мойил.
Агар Бундеслига чемпиони ёзда Алонсони сотиб олмоқчи бўлса, 15-25 млн евро миқдорида товон пули тўлаши керак бўлади.

Аввалроқ мураббийга «Ливерпул» ҳам даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо бошқарувидаги «Байер» мавсум якунланишига 10та тур қолганида энг яқин таъқибчи «Бавария»дан 10 очко олдинда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар