Берарди учун мавсум якунланди. У Евро-2024ни ҳам ўтказиб юборади
«Сассуоло» клуби ва Италия миллий жамоаси вингери Доменико Берарди узоқ муддатга сафдан чиқди.
29 ёшли футболчига ахилл пайи жароҳати ташхиси қўйилди. У бугун — сешанба куни операция қилинади.
Яримҳимоячи мавсумнинг қолган қисмини, жумладан, Евро-2024ни ҳам ўтказиб юборади.
Берарди бу мавсумда А Серияда 17та баҳсда майдонга тушиб, 9та гол урганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар