«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 27-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га (6:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоадан ажойиб ўйин. Голлар урганимиз ва дарвозабонимиз тўп ўтказмагани — жуда муҳим натижа. Жамоа кўпроқ нарсани хоҳлаётганини кўрсатмоқда — бу ижобий ҳолат.
Биз жуда яхши ташкил этилган жамоага голлар урдик ва уларнинг ҳимоясини 3-4 марта чинакамига ёриб ўтишга муваффақ бўлдик.
Гап футболчиларга ишонишда. Ишлар яхши кетса, бу ишонч беради ва футболчилар ажойиб ўйнашади.
Ҳозир энергиямиз жуда зўр. Ғалаба қозонсангиз, ҳаммаси осонроқ бўлади. Бу суръатни сақлаб қолишимиз керак.
Умид қиламизки, ўзимизни яхшилаймиз ва ўтган мавсумдагидан кўпроқ очко оламиз. Бизда жароҳатдан қайтган бир неча ўйинчилар ҳам бор, бу — ажойиб янгилик. Давом этамиз», — дея «тўпчилар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.