05.03.2024 09:41
1290
Теглар
Анри: «Арсенал»нинг ўйини қойилмақом. Аммо жамоа мавсум охирида соврин ютмаса, қувонишга ҳеч нима йўқ» 

Терри Анри «Арсенал»нинг ажойиб ўйинини юқори баҳолади ва уларга АПЛни ютиш муҳимлигини эслатди.

Микел Артета жамоаси 27-турда «Шеффилд Юнайтед»ни (6:0) тор-мор этди. 

«Арсенал» тўп ўтказиб юбормади ва турли ўйинчилар гол уришди, жамоа Артета хоҳлаган тарзда ўйнашда давом этди.

Биз «Арсенал» ёзда топ форвард сотиб оладими ёки йўқми, деган саволни кўп марта муҳокама қилганмиз, аммо ҳозир ҳаммаси бошқача. 

Клубнинг ҳозирги ўйин услуби ҳайратланарли. Лекин мавсум якунида соврин ютмаса, нишонланадиган ҳеч нарса йўқ», — дейди «тўпчилар»нинг собиқ ҳужумчиси. 

Лондон клуби «Манчестер Сити»дан 1, «Ливерпул»дан 2 очко ортда қолиб 3-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар