04.03.2024 11:04
888
«Ман Сити» ўз уйида кетма-кет 55 ўйинда гол уриб, клуб рекордини такрорлади

«Манчестер Сити» икки йилдан бери ўз уйидаги барча ўйинларда гол урмоқда.

Пеп Гвардиола шогирдлари АПЛнинг 27-турида «Манчестер Юнайтед»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди.

«Шаҳарликлар» кетма-кет 55-баҳсда тўп киритишди ва клуб рекорди такрорланди. Охирги марта «Сити» «Этиҳад»да 2022 йил 9 мартда «Спортинг» (0:0) дарвозасини ишғол этолмаганди. 

«Манчестер Сити» ўз майдонидаги навбатдаги беллашувни 6 март куни ЕЧЛ 1/8 финали доирасида «Копенҳаген»га қарши ўтказади ва бу ўйинда ҳам гол урса, рекорд янгиланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар