04.03.2024 18:16
2092
Теглар
Луис Энрике – «Барселона»ни бошқариш учун асосий даъвогар

«Барселона» спорт директори Деку Хави ўрнига асосий номзод сифатида «Пари Сен-Жермен» устози Луис Энрикени кўрмоқда.

Cadena Ser хабарига кўра, «Барса» раҳбарияти жамоани кейинги мавсумда бошқариш учун асосий даъвогар сифатида айнан «ПСЖ» устозини кўрмоқда. Испаниялик мутахассиснинг Париж клуби билан келишуви 2025 йилга қадар имзоланган бўлишига қарамай, Деку Луис Энрикени жамоага қайтишига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Энрике 2014-2017 йиллар давомида Каталония клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар