04.03.2024 04:04
3914
Теглар
Франция чемпионати. «Ланс» сафарда «Лион»дан йирик ҳисобда устун келди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди

Франция чемпионати 24-тури доирасида «Ланс» йирик ҳисобли ғалабага эришди.

Лансликлар сафарда «Лион» меҳмони бўлиб, Сотока, Ваи ва Данзонинг голи эвазига зафар қучди – 3:0. Шу куни меҳмонлар сафида Абдуқодир Ҳусанов 87-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Лансликлар 39 очко билан 6-ўринда бормоқда. Лионликлар эса 28 очко билан 11-ўриндан жой олган. «Ланс» ва 3-ўриндаги «Монако» ўртасидаги фарқ 3 очкони ташкил этмоқда.

Франция чемпионати. 24-тур

Лион – Ланс 0:3

Голлар: 0:1 – 43 Сотока, 0:2 – 53, пенальти Ваи, 0:3 – 87 Данзо.

Лион – Антони Лопеш, Чалета-Цар, О'Брайен, Тальяфико, Матич, Мангаля (Фофана, 61), Какре, Мэйтленд-Найлз, Бенрахма (Балде, 77), Нуама (Мата, 86), Орбан (Шерки, 61).

Ланс – Самба, Агиляр, Гради (Ҳусанов, 87), Данзо, Медина, Франковски, Менди (Абдул-Самед, 73), Давид Кошта (Томассон, 74), Эль-Энауи, Сотока, Ваи (Саид, 79).

Четлатиш: Мэйтленд-Найлз (84).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар