04.03.2024 15:52
1970
Теглар
Дзюдо. Ўзбекистон миллий жамоаси «Катта дубулға» турнирини 6та медал билан якунлади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкент «Катта дубулға» турниридаги иштирокини муваффақиятли якунланди. 

Дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди. Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар. 

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида -60 кг вазн тоифасида Достон Рўзиев ва -100 кг вазн тоифасидаги Музаффарбек Тўрабоев турнирда олтин медалга эга чиқишди. 

2022 йилда Тошкентда ўтган мусобақада дзюдо бўйича жаҳон чемпиони бўлган –90 кг вазн тоифасидаги Давлат Бобонов эса учинчи ўрин учун баҳсда кубалик Иван Моралесни 16-сониядаёқ мағлубиятга учратди. Шу тариқа, Бобоновнинг «Катта дубулға» турнирларидаги медаллари сони тўққизтага етди.

Ўзбекистон миллий жамоаси сафида турнирни медал билан якунлаган дзюдочилар:

Олтин медал:
-60 кг: Достон Рўзиев
-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Кумуш медал:
-52 кг: Гулҳаё Жўраева

Бронза медал:
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Обидхон Нўмонов
-90 кг: Давлат Бобонов.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар