04.03.2024 13:20
1592
Теглар
Алонсо 10 очколик фарқ ҳақида: «Ҳозир бу ҳеч нарсани англатмайди. Олдинда 10та тур бор» 

Хаби Алонсо «Байер»нинг Бундеслигадаги етакчилиги ҳақида гапирди

Леверкузен клуби «Кёлн»ни меҳмонда мағлуб этди (2:0) ва 24-турдан кейин 2-ўриндаги «Бавария»ни 10 очкога ортда қолдирмоқда. 

«Ғалабадан хурсандмиз. Бу ерда — Рейн дербисида, ажойиб муҳитда ютиш осон эмас. 

Ҳозир жадвалдаги позиция ҳеч нарсани англатмайди. Биз учун ҳаммаси яхши кетмоқда, қаерда эканлигимизни биламиз. Лекин ҳали олдинда 10та ўйин бор — биз учун ҳам, бошқа жамоалар учун ҳам. Босқичма-босқич юришда давом этишга ҳаракат қиламиз», — дейди «Байер» бош мураббийи Бундеслига расмий сайтига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар