Андре Онананинг айтишича, унга «Манчестер Юнайтед»га мослашиш учун 6 ой керак бўлди.
«Қандай дарвозабон эканлигимни биламан. Менга 6-7 ой керак бўлди — яхши ўйнашим учун эмас, балки ўзимни яхши ҳис қилишим учун.
Бу мен учун оғир вақт эди. Ҳозир ўзимни бироз яхши ҳис қиляпман. Ҳамма нарса янги эди ва кўп сабабларга кўра ўзимни уйдагидек ҳис қилишим қийин бўлди. Бу — янги мамлакат.
Мен учун энг муҳими — қатъиятли ва бахтли бўлиш, шунда порлайман.
Баъзан қийин вазиятга дуч келасиз. Ўтган 6-7 ойда кўп нарсаларни ўргандим. Чемпионлар Лигаси финалида ўйнадим («Интер»да) ва бир неча ойдан сўнг турнирни гуруҳданоқ тарк этдим – бу мен учун катта сабоқ бўлди.
Жамоадошларим ҳар доим кимлигим, қандай дарвозабонлигим, бу клубга нима учун келганимни эслатиб туришарди. Улар менга шундай дейишди: «Андре, баъзи ўйинчилар икки йил, бошқалари олти ойда мослашади, айримларга эса бу керакмас. Сенда вазиятни ўзгартирадиган характер бор».
Улар ҳар доим менга ишонишган ва бошиданоқ менга: «Андре, даражанг бор, қолгани вақт масаласидир», дейишди.
Мен бахтлиман. Мухлислар қийин пайтларда ҳам менга жуда яхши муносабатда бўлишди ва улардан жуда миннатдорман», — деди манкунианликлар дарвозабони.