02.03.2024 12:11
5513
Теглар
«МЮ»нинг 8 футболчиси «Ман Сити»га қарши дербини ўтказиб юборади

«Манчестер Юнайтед»га «Манчестер Сити» билан ўйинда 8 футболчиси ёрдам бера олмайди. 

Чоршанба куни Англия Кубоги доирасидаги «Ноттинҳэм Форест»га (1:0) қарши баҳсни ўтказиб юборган Ҳарри Магуайр якшанба кунги ўйинда ҳам иштирок этолмаслиги кутилмоқда.

Мушакларидан жароҳат олган Расмус Ҳойлунд март ойининг ўрталаридагина тузалади. 

Антони Марсиял, Лисандро Мартинес, Мэйсон Маунт, Люк Шоу, Аарон Уан-Биссака ва Тайрелл Маласиа ҳам сафда эмас. 

Рафаэл Варан ва Бруну Фернандешда ҳаммаси жойида. «МЮ»нинг португалиялик сардори сўнгги ўйинда майдонни оқсоқланиб тарк этганди.

«Улар (Варан ва Фернандеш) яхши курашишди. Ўйлайманки, якшанба куни ҳам таркибда бўлишади. Бошқа ўйинчилар сафга қайтишади, деб ўйламайман. Шунинг учун биз сўнгги баҳсдаги футболчилар билан ўйнаймиз», — деди клуб бош мураббийи Эрик тен Ҳаг. 

Манчестер дербиси 3 март куни Тошкент вақти билан соат 20:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар