02.03.2024 10:35
17120
Теглар
Гвардиола Лапортага «Барса»га кимни бош мураббий этиб тайинлаш бўйича маслаҳат берди

Пеп Гвардиола «Барселона»га Роберто Де Зербини бош мураббий этиб тайинлашни маслаҳат берди.

Каталония клуби Хавининг мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақидаги қароридан кейин мураббий изламоқда.

Catalunya Radio хабарига кўра, «кўк-анорранглилар» президенти маслаҳат сўраб, «Барселона»нинг собиқ устози Пеп Гвардиолага мурожаат қилган. «Манчестер Сити»ни бошқараётган мутахассис эса «Брайтон» бош мураббийини тавсия этган. 

Таъкидланишича, италиялик мураббийнинг «Барса»га тайинланишига унинг шартномасидаги 10 млн евро товон пули тўсқинлик қилиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар