«Бунёдкор» бош мураббийи Иван Бубало «Қизилқум»га қарши баҳсдан (1:3) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мухлислардан узр сўрайман. Биринчи бўлимни бой бердик. Учта зарба ва 3 гол ўтказиб юбордик. Шу билан ўйин тугади.
Иккинчи бўлим бошида 2та қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Ўйинга тўғри тайёрлана олмадик. Бу менинг хатоим эди. Фақат узр сўрай оламан. Эҳтимол, дарвозани икки киши қўриқласа тўп ўтказамас эдик.
Иложи бўлганида биринчи бўлимда ўйнаган 9 футболчини алмаштирган бўлар эдим. Маҳмуд Махамаджоновни яхши ўйнади дея оламан. Бугунги ўйиндан сизлар каби шокдаман.
Кейинги баҳс «Андижон»га қарши ўтади, ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Лекин ҳамма нарса кутса бўлади, чунки бу футбол», — дея «қалдирғочлар» устозининг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.