01.03.2024 09:54
3670
Теглар
Янги мавсумда Суперлигада 3та ҳолат бўйича олинган сариқ карточка учун жарима тўланади

ПФЛ янги мавсумда тоза ўйин вақти ва жисмоний тайёргарлик масаласига алоҳида эътибор қаратишни мақсад қилган

Аксар ҳолатларда ижобий натижа қайд эта олмаётган клуб ёки расмий шахс ҳакамлик мавзусини асосий планга олиб чиқишга ҳаракат қилади. Лига эса қатор ҳолатларда салбий натижага ҳакам эмас, ўз ишига профессионал муносабатда бўлишни уддалай олмаётган футболчи ёки мураббийлар ҳам бирдек жавобгар эканлигини исботловчи фактларга эга. Қулай имкониятлардан фойдалана олмаслик, тўпни арзимаган ҳолатларда йўқотиш, жисмоний тайёргарлик масаласи каби ҳолатлар бир четда қолиб, асосан ҳакам қарори муҳокама қилинадиган жиҳатлар янги мавсумда инобатга олинади. Ҳакам ҳам, футболчи ҳам, мураббий ҳам хатолардан ҳоли бўла олмайди. Қасддан қилинаётган хатоларга нисбатан ҳакамларга жиддий чоралар кўрилаётгани маълум. 

Тоза ўйин вақтига путур этказаётган ҳолатлардан бири сифатида ўтган мавсум битта учрашувда бир ўзи 12 дақиқа вақтни йўқ қилган дарвозабонга эътибор қаратилганди. Шунингдек, вақтни ҳакам билан тортишиш учун кетказаётган, ВАР мутахассиси билан боғланаётган ҳакамга ўз ишини бажаришда ҳалал бераётган футболчи ва мураббийлар учраб туради. Айёрлик билан ҳакамни чалғитишга бўлган уринишлар ҳам йўқ эмас. Шулардан келиб чиқиб, қуйидаги ҳолатлар бўйича огоҳлантирилган футболчилар 2024 йилдан бошлаб жаримага тортилади:

а) ўйин вақтини чўзиш оқибатида олинган сариқ карточка;
б) ҳакам билан тортишиш оқибатида олинган сариқ карточка;
с) ҳакамни чалғитиш (симуляция) оқибатида олинган сариқ карточка.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар