Тебас: «Барса» иккинчи «Аякс» бўлиб қолмайди. Клуб деярли 1 млрд евро топади. Вазият ўта фожиали эмас»
Ла Лига раҳбари «Барселона» иккинчи «Аякс»га айланмаслигига ишонмоқда.
Яъни Каталония клуби амстердамликлар каби тарбияланувчиларини сотиб пул ишлашни мақсад қилмайди.
«Барселона» ўзи тушган вазиятдан чиқиб кетади. Клубда вариантлар мавжуд: сотиш мумкин бўлган икки ёки уч топ-ўйинчи бор. Уларни сотиш кўп муаммоларни ҳал қилади. Бунинг эвазига клуб фоизли қарз олмаслиги мумкин.
«Барселона» деярли бир миллиард евро даромад олади. Улар «Аякс» бўлиб қолмайди. Бу аниқ. Аммо бошқа кўплаб клублар сингари улар ҳам қийин вазиятни бошидан кечирмоқда.
Клуб Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетмади ва ҳали ҳам Ла Лигада ғалаба қозониши мумкин. Ҳаммаси у қадар фожиали эмас», — дея Хавер Тебаснинг сўзларини келтиради Marca.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар