01.03.2024 11:30
14051
Теглар
«Реал»нинг 3 футболчиси бир сабаб туфайли Анчелоттидан норози

Начо Фернандес, Кепа Аррисабалага ва Арда Гулер Карло Анчелотти ҳамда унинг мураббийлар штабидан ишончсизлик туфайли норози. Бу ҳақда The Athletic хабар берди. 

Начо мураббийдан кўпинча уни захирага олаётганидан норози. Ҳимоячининг фикрича, у ўтган мавсумдагидек мураббийнинг ишончига эга эмас. Унинг шартномаси ёзда тугайди ва агар Анчелотти мураббий бўлиб қолса, келишувни узайтириш бўйича таклиф олишига ишонмаяпти.

Кепа жамоадаги ўрнини Андрей Лунин олиб қўйганидан норози. Испаниялик посбон Анчелотти бу борада унга тушунтириш бермаётганидан жуда хафа. У «Челси»дан ижарага олинган ва Луниннинг формаси ҳамда Куртуа яқин орада қайтиши ҳисобга олинса, мадридликлар уни сотиб олиши даргумон.

Шунингдек, Арда Гулер ўйин вақти кам берилаётгани учун Анчелоттидан норози. «Севиля» билан ўйинда (1:0) Гулерга захирадан майдонга тушишини айтишди, бироқ Лука Модрич ғалаба голини урганидан кейин мураббий фикридан қайтди ва Ардадан жойига ўтиришни сўради. 

Туркиялик вундеркинд «Реал»да икки марта жароҳат олди ва қайтганидан кейин бор-йўғи 92 дақиқа ўйнади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар