01.03.2024 09:04
9113
Теглар
Паласиоснинг рафиқаси футболчининг ЖЧ-2022даги олтин медалини сотмоқчи

Эзекиэл Паласиоснинг рафиқаси унинг медалини сотиш билан таҳдид қилмоқда.

Аргентиналик футболчи билан ажрашаётган Йезика Фриас Тигредаги квартирасининг қарзини тўлаш учун жаҳон чемпионати олтин медалини сотувга қўймоқчи. 

«Мен унинг ажрашиш тўғрисидаги хужжатга имзо чекишини хоҳлайман. Фақат ўзимга тегишли бўлган нарсани сўраяпман ва бу Германиядаги умумий мулк ҳам эмас. У квартиранинг ижара ҳақини тўламаяпти. 

Мен ижара ҳақини тўлаш учун унинг барча футболкалари ва жаҳон чемпионати ғолиблиги учун берилган медалини сотаман. У билан 4 йил бирга бўлдим.

Шу вақтгача жим турганим унинг манфаатлари учун. Миллий жамоа ҳақида ҳам биладиган нарсаларим бор, лекин уларни айтмадим», — деди Фриас Socios del Espectáculo дастурида.

Маълумот учун, «Байер» яримҳимоячиси Аргентина билан ЖЧ-2022да зафар қучган. У мундиалда 3та ўйинда захирадан тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар