01.03.2024 13:58
2217
«МЮ» ёзда Антони бўйича таклифларни эшитишга тайёр

«Манчестер Юнайтед» ёзда Антонини сотиши мумкин.

Клуб вингерни 2022 йилнинг августида «Аякс»дан 95 млн еврога сотиб олганди. У Пол Погбадан (105 млн евро) сўнг клуб тарихидаги энг қиммат ўйинчидир. 

Daily Mail хабарига кўра, «Юнайтед» ёзда 24 ёшли бразилиялик бўйича таклифларни тинглашга тайёр.

«МЮ» учун сарфланган маблағнинг ярмини ҳам қайтариш қийинлиги айтилмоқда. Аммо Антонининг ўйинидан норози клуб уни сотишга ва молиявий йўқотишларни камайтиришга тайёр.

«Манчестер Юнайтед»нинг янги эгаси Жим Рэтклифф жамоанинг қиймати ва футболчиларнинг ўйинини диққат билан ўрганмоқда — Антонининг статистикаси ишончсиз кўринмоқда. Аммо бош мураббий Эрик тен Ҳаг ҳамон яримҳимоячининг имкониятларига ишонади.

Бу мавсумда Антони Манчестер клуби сафида 26 ўйинда 1та гол урди ва яна 1та голга ассистентлик қилди. У АПЛда 20та ўйинда бирорта голда қатнашмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар