01.03.2024 18:11
2165
«Ливерпул» Де Зербини шорт-листга қўшди. «Брайтон» мураббийига «МЮ» ҳам қизиқмоқда

«Ливерпул» Хаби Алонсо билан келиша олмаса, Роберто Де Зербини бош мураббий этиб тайинлашга ҳаракат қилади.

Тhe Guardian хабарига кўра, испаниялик мураббий билан келишув муваффақиятсизликка учраган тақдирда «Брайтон» устозига эътибор қаратилади. 

«Бавария» ҳам Алонсони таклиф қилмоқчи. Бундан ташқари, Хаби яна бир мавсум «Байер»да қолиши ҳам мумкин.

Шу боисдан «Ливерпул»га захира режаси керак. Клуб Де Зербини эҳтимолий номзодлар қаторига қўшди. Бу рўйхатга «Спортинг» устози Рубен Аморим ва Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн ҳам киритилган. 

Таъкидланишича, «Ливерпул» Клопп ўрнига мураббий излашда шошилмаяпти. Клуб биринчи навбатда ўзининг футбол тизимини тартибга солмоқчи ва янги спорт директорини тайинламоқчи. Асосий номзод — аввал ҳам жамоада худди шу лавозимда  ишлаган Майкл Эдвардс.

Маълумот ўрнида, Эрик тен Ҳагнинг эҳтимолий истеъфосини инобатга олган «Манчестер Юнайтед» ҳам Де Зербига қизиқиш билдирмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар