01.03.2024 17:07
859
Теглар
Беллингҳэм ва Хоселу «Валенсия» билан ўйинга бир кун қолганида «Реал»нинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтишди

Жуд Беллингҳэм ва Хоселу «Валенсия»га қарши ўйин олдидан машғулотларга қайтишди.

Англиялик яримҳимоячи бугунги машғулотнинг дастлабки дақиқалариданоқ «Реал» таркибида бўлди, деб хабар беради COPE журналисти Аранча Родригес.

El Chiringuito TV хабар беришича, мадридликлар ҳужумчиси Хоселу ҳам умумий гуруҳда ишламоқда.

Беллингҳэм 10 февралдан бери ўйнамайди — у Ла Лига доирасида «Жирона»га қарши баҳсда (4:0) тўпиғини шикастлаб олганди. Хоселу эса 18 февралдан буён майдонга тушмаяпти, у сўнгги бор Ла Лига доирасидаги «Райо Валекано»га билан ўйинда (1:1) ҳаракат қилганди. 

Эртага, 2 март куни «Реал» Ла Лига доирасида сафарда «Валенсия»га қарши майдонга тушади. 6 март куни эса «Лейпциг» билан ЕЧЛ 1/8 финал жавоб беллашуви бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар